Кириш Регистрация

"Бунёдкор" фан-клуби аъзолари Аделаидада

Баҳо:
+ | -

Маълумки, сешанба куни Осиё чемпионлар Лигасининг чорак финали дастлабки учрашуви доирасида Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби Австралиянинг Аделаида шаҳрида маҳаллий "Аделаида Юнайтед" клубига қарши майдонга тушади.

"Қалдирғочлар" фан клубининг бир неча аъзоси ушбу ўйинда чемпионимизни қизғин қўллаб-қувватлаш учун Куала-Лумпур орқали Австралияга учишган эди. Улар айни дамда Аделаида шаҳрида бўлиб туришибди.

Улар шаҳардаги беш юлдузли "Crown Plaza Adelaide" меҳмонхонасига бориб жойлашишган. Қизиғи шундаки, эртага Аделаида шаҳрида етиб борадиган "Бунёдкор" футбол клуби ҳам айнан шу меҳмонхонадан ўрин олишади. Айни дамда парвозда бўлиб турган клуб футболчиларининг фан-клуб уларни Австралияда кутиб олишларидан хабари йўқ ва мухлислар жамоа аъзоларига ўзига хос сюрприз уюштиришни ният қилишган.

"Бунёдкор" фан-клубига ушбу сафарни уюштиришда ёрдам берган Абдураҳмон Фозиловнинг айтишича, Аделаидада иқлим баҳор фаслига монанд тарзда анча салқин, лекин бу футбол ўйнаш учун тўсқинлик қилолмайди.

Айни дамда шаҳарда дам олиш кунлари ҳукм сураётгани учун кўчаларда ҳеч ким йўқ. Барча-барча Аделаиданинг чеккароғида уюштирилаётган хайрия марафонида югуришда қатнашмоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:57, 16.09.2012.
Ўқилди: 7054 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик