Кириш Регистрация
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал 2-0 Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло 3-1 Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон 3-0 Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити 3-0 Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл 2-1 Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм 2-0 Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут 0-0 Челси
06/12 20:15 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер 4-0 Комо
06/12 22:30 Лидс 3-3 Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис 3-5 Барселона
07/12 00:45 Верона 3-1 Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано
08/12 00:45 Наполи - Ювентус
08/12 01:00 Реал Мадрид - Сельта
08/12 19:00 Пиза - Парма
08/12 22:00 Удинезе - Женоа

ТЕННИС. Ўзбекистон яна жаҳон лигасига чиқа олмади

Баҳо:
+ | -

Астанада бўлиб ўтаётган Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги Девис кубоги учинчи кун мусобақаси илк баҳси мамлакатларнинг биринчи рақамли теннисчилари — Михаил Кукушкин ва Денис Истомин ўртасида бўлиб ўтди.

Қуръага кўра, тўпни биринчи бўлиб ҳамюртимиз киритадиган бўлди. Аммо Денис дастлабки геймни рақибига бериб қўйди. Ҳисоб 5-4га етгунига қадар спортчилар ўз геймларини қўлга киритиб боришди. 10-геймда тўпни ўйинга Кукушкин киритди. Афсуски, Денис биринчи сетни қутқариб қола олмади. Сет бошида йўл қўйилган хато ҳамюртимизга қимматга тушди.

Иккинчи сетда эса Истомин рақибига бирданига 2та брейк қилиш имконини берди. Натижада Кукушкин сетни осонгина ютиб олди — 6-2.

Учинчи сетни ҳам Михаил Кукушкин брейк билан бошлади. Истомин негадир уни ҳам рақибига топшириб қўйди. Сет давомида ҳамюртимиз ўйиндаги илк брейк-поинтига эга бўлди ва уни илк уринишда ютиб олиб, ҳисобни тенглаштирди. Бироқ ҳисоб 5-5га етганидан кейин Денис яна ўз геймини ютқазиб қўйди. Кейинги геймдаёқ (қозоғистонлик спортчининг гейми) Ўзбекистоннинг 1-ракеткаси 2та брейк-поинтга эга бўлди – 15-40. Михаил битта брейк-поинтни бартараф этган бўлса-да, Денис барибир сетдаги ҳисобни тенглаштирди – 6-6. Ўта муросасиз кечган тай-брекда эса Истомин Қозоғистоннинг 1-рақамли теннисчисини 7-5 ҳисобида мағлуб эта олди. Ушбу сет жуда катта машаққат эвазига қўлга киритилди.

Тўртинчи сетнинг 6-геймида ҳамюртимиз яна бир марта геймни рақибга топшириб қўйди. Кукушкин эса кейинги — ўз геймини ютди ва ҳисобни 5-2га етказди. Денис Истомин тўпни ўйинга киритган кейинги геймда қозоғистонлик ракетка устаси бирданига 3та матч-болга эга бўлди — 0-40. Дунё рейтингида 34-ўринда бораётган теннисчимиз унинг 2тасини бартараф этди, аммо учинчисига келганда Кукушкин ғалаба очкосини қўлга киритди.

Якуний ҳисоб: Михаил Кукушкин (Қозоғистон) – Денис Истомин (Ўзбекистон) – 3-1 (6-4, 6-2, 6-7(5), 6-2). Негадир Денис Истомин ўз имкониятлари даражасида ўйнай олмади. Уч кунлик баҳслар уни чарчатиб қўйди, шекилли

Ушбу баҳсдан кейин Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳисоб 3-1га етди ва сўнгги баҳс (Евгений Королев – Фаррух Дўстов) натижасидан қатъи назар Қозоғистон жаҳон лигасидаги ўз ўрнини сақлаб қолди. Ўзбекистон эса навбатдаги уринишда ҳам жаҳон лигасига чиқа олмади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:33, 16.09.2012.
Ўқилди: 6263 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Муҳаммад Салоҳ «портлади»: «Эҳтимол, кейинги ўйиним «Энфилд»даги сўнггиси бўлар» [2664]

Тони Кроос футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан иборат рамзий жамоа тузиб чиқди [2263]

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ гуруҳ ўйинларини қайси шаҳарларда ўтказиши ва вақтлари маълум бўлди (+фото) [1777]

"Ливерпуль" афсонаси жамоада тезкор равишда Слотни алмаштириши мумкин [1662]

«Сити» «Арсенал»ни деярли қувиб етди (турнир жадвали) [1648]

Салоҳга асосий даъвогар клуб номи айтилди [1529]

АПЛ. "Манчестер Сити" - "Сандерленд". Таркиблар эълон қилинди [1478]

Туркия чемпионати. "Башакшеҳир" - "Фенербахче". Илк дақиқалардан майдонда ҳаракат қиладиган футболчилар эълон қилинди [1333]

Манба: Арне Слот "Ливерпуль"дан истеъфога чиқарилади [1325]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-декабрь куни 8 та футбол, 3 та футзал ва бокс бўйича ЖЧ трансляциялари бор [1263]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.