"Барселона" ҳужумчиси Ансу Фати отасининг Tiempo de Juego нашрига берган интервьюсидан ҳафсаласи пир бўлди. Эслатиб ўтамиз, Бори Фати ўғлининг кам ўйин амалиёти олаётгани учун "Барселона" раҳбариятини танқид қилган эди. Суҳбат Ансунинг уйида бўлиб ўтди, бироқ отаси журналистлар билан суҳбатлашган вақтда футболчининг ўзи ухлаб ётган эди.
Relevo нашрининг ёзишича, кичик Фати отасининг интервьюсида кўриб, жуда ҳайрон бўлган. Ансу тез орада узр сўраш баёнотини беришни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Фати ўйин амалиёти кам бўлишига қарамай, "Барселона"ни тарк этишни истамаяпти. Айрим топ-клублар футболчига мурожаат қи