Софьян Амрабат ҳамон Европа топ-клублари учун қизиқ вариант бўлиб қолмоқда.
«Фиорентина» ярим ҳимоячисини сотиб олиш имкониятини «Атлетико» кўриб чиқмоқда, 26 ёшли Марокаш терма жамоаси футболчисининг ўзи эса Ла Лигага ўтишга қарши эмас, у «Барселона»ни орзу қилади, дея хабар беради Footmercato.
Манбага кўра, январь ойида каталонияликлар Амрабатни сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи бўлган, бироқ бинафшалар бунга рози бўлишмаган.
«ПСЖ» ҳам бир неча ҳафта олдин ярим ҳимоячи сўраган, аммо Амрабат фаолиятини Лига 1да давом эттиришдан манфаатдор эмас.
Қолаверса, қишда футболчига «Ливерпуль» ва «Тоттенхэм» клублари қизиқиш билдирганди.