Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Жозе Моуриньо даврида "МЮ"да дебют қилган футболчилар: улар ҳозир қаерда?

Баҳо:
+ | -

Гарчанд "МЮ"да ёш авлодга имкон бермагани учун танқидларга учраган бўлса ҳам, Моуриньо бир нечта академия битирувчиларига асосий жамоада ўйнаш учун вақт тақдим этган. "Қизил иблислар" португалияликнинг даврида икки мавсум мобайнида олтинчи ва иккинчи ўринни қўлга киритганди. Шунингдек, 2016-17 йилда Англия лига кубоги ва Европа лигаси ҳам "МЮ" музейига келгади. Қуйида Моуриньо бошчилигида ўз дебютларини ўтказган олтита академия футболчилари ва уларнинг ҳозирги тақдирига тўхталиб ўтамиз.

Аксель Туанзебе

Саккиз ёшидан бери "МЮ" мактабида ўқийдиган бу футболчи, илк бор асосий жамоада 2017 йилнинг январида, "Уиган"га қарши баҳснинг иккинчи бўлимида кўриниш беради. Марказий ҳимоячи Моуриньо билан яна 7 та ўйинда майдонга тушади. Кейин эса ижарага бериб юборилади. Туанзебе икки мавсумни "Астон Вилла" билан ўтказганди. Ўтган мавсумда "Наполи" шарафини ҳимоя қилган футболчи, бу мавсум аввалида яна "МЮ"га қайтган. Айни дамда Туанзебе "Сток Сити" сафида январдан бери ижара асосида ҳаракат қилмоқда.

Жоэл Перейра

Перейра ҳам худди Туанзебе сингари ўз дебютини "Уиган"га қарши ўтказади. Ўшанда у ўйиннинг 80 дақиқасида Серхио Ромерони алмаштирганди. 2017 йилда Моуриньо ёш дарвозабон ҳақида шундай деганди: "Бизда келажакда Португалиянинг энг яхши дарвозабони бўладиган футболчи бор. Менга ишонинг".
26 ёшли дарвозабон 2021 йилда "МЮ"дан кетиб, Нидерландиянинг "Валвейк" клубига йўл олганди.

Скотт Мактоминей

Ушбу футболчи ўз клуби билан ҳали ҳам бирга. У 200 дан ортиқ баҳсда майдонга тушишга улгурди. Скотт яқиндагина Шотландия сафида иккита гол билан Испанияни мағлуб этганди. Ярим ҳимоячи 2019 йилда Моуриньо ҳақида шундай деганди: "Жозе мен учун бошқача инсон. У билан ҳали ҳам алоқаларимиз бор. У мен учун доимо яхши инсон бўлиб қолади. Негаки, Моуриньо мени вояга етказди, менга ишонди ва мени қўллаб-қувватлади. У бўлмаганида, мен ҳозирги ўрнимда бўлмаган бўлардим".

Деметри Митчелл

Митчелл 2017 йилда "Кристал Пэлас" билан баҳсда илк бор майдонга тушган. Негаки, ўшанда Моуриньо ЕЛ финали олдидан асосий футболчиларга дам берганди. Аммо қанот ҳимоячиси, шундан кейин бирор марта кўриниш бермади. Ўша мавсумдан кейин Митчелл Шотландиянинг "Хартс" клубида икки мавсум ижарада юрди. 2019-20 йилги мавсумда футболчи тиззасидан жароҳат олади. 2020 йилда Митчелл "Блекпул"га сотиб юборилади. "Хиберниан"да ҳам бир муддат ҳаракат қилган қаҳрамонимиз, шу йилнинг январь ойида Биринчи лига жамоаси бўлган "Эксетер Сити"га йўл олди.

Жош Харроп

Харроп "Кристал Пэлас" билан 2017 йилги баҳсда гол урганди. Аммо ўша ўйин унинг биринчи ва охирги чиқиши эди. Футболчига янги битим таклиф этилганига қарамай, Харроп "Престон" клубига кўпроқ ўйнаш илинжида йўл олади. 27 ёшли футболчи сўнгги икки мавсумни Биринчи лига жамоалари бўлмиш "Ипсвич Таун" ва "Флитвуд Таун"да ўтказди.

Эйнжел Гомез

"Кристал Пэлас"га қарши ғалабали баҳсда Гомес жуда кеч бўлсада, майдонга туширилади. Ўшанда ярим ҳимоячи 16 ёш эди. У "МЮ" тарихидаги Данкен Эдвардсдан кейинги энг ёш дебютантга айланади (1953). Шунга қарамай, Гомес кейинги 3 мавсумда фақат 9 та баҳсда майдонга тушади. 2020 йилда футболчи "Лилл"га йўл олади. Ана шу мавсумдаёқ Гомес Португалияга ижарага жўнатилади. Айни дамда у "Лилл"нинг асосий таркиб футболчисига айланган. У жорий мавсумда 27 та ўйинда 2 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 19:41, 30.03.2023.
Ўқилди: 3279 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.