Кириш Регистрация

Агуэро «Реал»га қарши учрашувда майдонга тушиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуэро ЕЧЛ дастлабки тури доирасида "Реал"га қарши ўйинга борадиган бўлди.

Сешанба оқшомида "Қироллик клуби" "Сантьяго Бернабеу"да амалдаги Англия чемпионини қабул қилади. Жароҳати туфайли 1 ой майдонга туша олмаган Агуэро ушбу баҳсда иштирок этиши мумкин.

Футболчи аллақачон машғулотларга қайтган ва “шахарликлар” устози уни камида захира ўйинчилари қаторига қўшади.

"Серхио биз бирга Мадридга боради. Сўнгги 3 кун мобайнида у жамоа билан бирга меҳнат қилди.
"Сток Сити" билан ўйинда таваккал қилишни истамадик, бироқ у "Реал"га қарши баҳсгача тайёр бўлади. Ўйлашимча, унда майдонга тушиш учун  имконият бор", - дея Манчинининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Guardian нашри.

Манба: www.fapl.ru
Киритилди: 14:27, 17.09.2012.
Ўқилди: 4465 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.