Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Динамо - Машъал
02/05 19:00 Бухоро - Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Темурхўжа Абдухолиқов: “Суперлигада кучсиз жамоа йўқ”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигаси 4-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сўғдиёна” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 31 ёшли тажрибали ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Сўзим аввалида барча ҳамюртларимизни шу кунларда юртимизда давом этаётган муқаддас Рамазон ойи билан табриклайман. Мазкур ойда бажараётган барча амаллари, ибодатларини Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин, илоҳим!

Бўлажак ўйин борасида тўхталадиган бўлсам, гарчи “Сўғдиёна” турнир жадвалининг сўнгги поғонасидан жой олиб турган бўлсада, Суперлигада кучсиз жамоа йўқлиги, барча жамоаларнинг кучи деярли тенг эканлиги, бу йил осон ўйинлар бўлмаслигини жорий мавсумнинг илк тур баҳслари исботлади.

Шу боис, ҳар бир рақибга ҳурмат билан қараш лозим. “Сўғдиёна”га қарши кечадиган баҳс кескин ва шиддатли курашлар остида ўтиши аниқ.

Боиси, Наманганда ҳар қандай жамоа “Навбаҳор”га муносиб қаршилик кўрсатишга интилади.

Биз – футболчилар ҳам жиззахликлар билан бўладиган ўйинда ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз ҳамда буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.

Фурсатдан фойдаланиб, бизга барча шароитларни яратиб бераётган Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, шунингдек, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жумладан, клуб вице-президенти Отабек Арифович Саматовга жамоамиз номидан ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Жамоамиз жорий мавсумда ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда зафар қучишни мақсад қилган.

Буни амалга ошириш учун биз – футболчилар қўлдан келганича ҳаракат қиламиз.

Киритилди: 11:34, 31.03.2023.
Ўқилди: 1692 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик