"Манчестер Юнайтед" сафида Англия Премьер-лигасида тўп тепаётган 32 ёшли испаниялик дарвозабон Давид де Хеа ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.
“Қизил иблислар” дарвозабонига Европанинг бир қанча топ-клублари қизиқиш билдирмоқда. Гап “ПСЖ”, “Ювентус” ва “Рома” ҳақида кетмоқда. Де Хеа эркин агент сифатида бошқа жамоага ўтиши мумкин, чунки унинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси жорий мавсум охирида тугайди.
Давид манкунианликлар сафида 2011 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида дарвозабон 26 та ўйин ўтказиб, 35 та гол ўтказиб юборган.