Бундеслиганинг 26-турининг марказий учрашувида “Бавария” ўз майдонида Дортмунднинг “Боруссия” клубини қабул қилиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Мюнхенликларнинг янги бош мураббийи Томас Тухел учрашув ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Бу "Бавария"нинг ажойиб ҳаракати бўлди. Лекин биз бундан ҳам кўпроқ устунликка эришмоқчи эдик. Тўп йўқотишларимиз жуда кўп, ҳали қиладиган ишларимиз бор. Аммо жамоа топшириқни тўлиқ бажарди. "Бавария" ҳозир биринчи рақамда. Бу бизни бироз тинчлантиради", деди мураббий.
Қайд этиш жоиз, бу Тухель учун мюнхенликлар бошқарувидаги дебют учрашуви эди.