Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Бруно ўйинни назорат қилишда йўқ бўлиб қолади

Баҳо:
+ | -

Таниқли журналист Қаҳрамон Асланов Брунонинг ишончсиз ўйинини «МЮ»нинг мағлубиятига боғлади. 

«Бруно маълум шартларда ва вазифалар учун албатта, топ футболчи, аммо баъзи ўйинларда бир пайтлар нега унинг трансфери чўзилгани ёдга келади.

Ўшанда, Брунонинг керагидан кўп риск қилиши, тўпни қадрламаслиги «МЮ» скаутлар бўлимини ўйлантириб қўйган.

Бруно ўзгармади, аксинча, унинг фазилатлари Сульшер системаси учун айни муддао бўлиб чиқди. Тезкор, қарши ҳужумларга асосланган услуб футболчини янада очди. Лекин барибир унинг ўша Де Брюйнедан фарқлаб турадиган салбий жиҳати ўйин темпини бошқаришда, тўпни сақлаб туриш, ўйинни назорат қилишда панд берарди.

Сульшер буни Погба билан тандемда ёпишга уринди, аммо французнинг ўзи  стабил эмас. Рангник эса, ҳатто Брунони захирагаям ўтказиб кўрди. Йўқ, у ҳолда креатив қисм жабр кўра бошлади.

Тен Хаг Фернандеш учун мукаммал балансни топа олганди. Каземиро ва Эриксен ёрдамида. Энди, Бруно ўша ўзи ўрганиб қолган ишини қилаверади, нариги ишлар эса, номи тилга олинган икки футболчи гарданига юкланади.

Бу тизим жуда яхши ишлаб келаётгандики, Эриксен жароҳат олгунча. Таркибда бошқа Эриксен йўқ, на Фред, на Забитцер ундаги хотиржамликни бера олади. Ҳақиқий кучли жамоа эса, хотиржам ўйнаши шарт. Каземиронинг дисквалификацияси эса, умуман Брунонинг заиф нуқтасини бор бўйи билан кўрсатмоқда. Энди «Юнайтед» умуман тўпни назорат қила олмаяпти.

«Фулҳэм»даги Палинья, бугун Гемарайш бу борада Брунога дарс беришди - қачон ўткир ўйнаш керак, қачон орқага, қачон олдинга пас бериш керак, фарқ яққол сезилди.

Йўқ, Бруно ёмон ўйинчи эмас. Айтганимдек, баъзи шартларда топ, лекин бугунги таркибда марказни бошқарадиган футболчининг йўқлиги уни нафақат фойдали, балки зарарли қилиб қўяди.

Менимча, ёзда «МЮ» биринчи навбатда майдон маркази учун кучли футболчи олиши шарт. Фред, Мактоминей, Забитцер юқори мақсадлар учун мос эмас. Эриксен доим бўлмайди, Каземиро камлик қилади. Акс ҳолда жамоа ҳамма билан очиқ футбол ўйнашга маҳкум. Тўғри, бу шартларда Бруно зўр, лекин бунақа услубда ҳамма ўйинни ютиб бўлмайди», – деди Асланов.

Киритилди: 23:48, 02.04.2023.
Ўқилди: 1115 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.