Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

«Нант» мураббийи футболчилардан нима учун ўйин куни рўза тутмасликни сўраганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

“Нант” клуби ҳимоячиси Жауан Ҳажам Лига 1 доирасида кечган “Реймс”га қарши ўйин (0:3) қайдномасидан чиқариб юборилди. Бунга футболчи ўйин куни рўза тутгани сабаб бўлган, дея хабар қилмоқда RMC Sport.

“Канарейкалар” бош мураббийи Антуан Комбуаре 20 ёшли футболчидан ўйин куни рўза тутмасликни сўраган. Ҳажам бунга рози бўлмаган ва мураббийлар штаби томонидан ўйиндан четлатилган.

Мутахассис бу қарорини изоҳлар экан, мусулмон футболчиларга Рамазон вақтида енгилликлар бериши, бироқ ўйин куни рўза тутмасликни сўрашини айтган.

“Мен мусулмон футболчилар билан учрашдим, бу масалани муҳокама қилдик. Ҳаммаси яхши бўлиши учун ҳаракат қиламиз. Дам олиш кунлари ўйинчилар юқори формада бўлиши ва жамоага ғалаба қозонишда ёрдам беришини истаймиз.

20 йилдан бери шу соҳадаман, ҳар доим шундай қилганман. Бу борада ҳеч қандай эътирозим йўқ. Мен мураббийман, қоидаларни мен ўрнатаман, менда шундай қоидалар бор.

Рўза тутадиганларда ҳафта давомидаги машғулотларда муаммо бўлмайди, ҳатто уларни қўллаб-қувватлаш ва ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Улар тушликка келмайди, дам олади. Машғулотларда юклама икки ҳисса бўлган вақтда ҳам уларга дам берилади, чунки уларнинг жабр чекишини хоҳламаймиз.

Бошқа томондан ўйин кунидаги қоидалар шундай: рўза тутмаслик керак. Рўза тутишни истаганлар таркибга киритилмайди. Унинг ибодатини ҳурмат қиламан, бироқ у мен ўрнатган қоидаларга бўйсуниши керак, бу ҳамма учун баробар. Олти нафар футболчи Рамазон рўзасини тутяпти ва фақат Жауан ўйин кунлари ҳам бу ишни қилади. Бунда ҳеч қандай муаммо йўқ, ҳеч қандай санкция бўлмайди. Шунчаки овқатланмас экансан, таркибга кирмайсан, ўйинга тушмайсан.

Мен мураббийман, қоидаларни мен ўрнатаман, бунга риоя қилиш ёки қилмаслик уларнинг иши. Ўйин кунлари шогирдларим 100% тайёр бўлишини истайман. Бу қийин давр, биз тиғиз тақвимда ўйнаяпмиз. Ҳар доим шундай қилганман ва буни ўзгартирмоқчи эмасман”, — дейди Комбуаре.

Аввалроқ Франция футбол федерацияси ўйин вақтида ифторлик учун учрашувни тўхтатишни тақиқлаган ва бу борада ҳакамларга электрон хат юборгани хабар қилинганди.

Кейинроқ федерация Ҳакамлар комиссияси раҳбари Эрик Боргини бунга муносабат билдирган. Мутасадди ифторлик учун учрашув вақтида қулай паллалар шундоқ ҳам бўлиши ва ўйинни алоҳида тўхтатиб туриш шарт эмаслиги ҳақида айтган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:17, 03.04.2023.
Ўқилди: 3626 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.