Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби ярим ҳимоячиси Йеспер Линдстрем “Ливерпул”га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди. Аввалроқ даниялик футболчининг хизматларига "мерсисайдликлар" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
"Мен "Ливерпуль" мухлисиман, қайсидир нуқтаи назардан бу жамоада ўйнаш ажойиб бўларди. Миш-мишларни эшитиб, уларнинг ростми ёки йўқлигини билишга қизиқиб қолдим. Ахир мен бу жамоанинг мухлисиман", - деди Линдстрем Liverpool Echo билан суҳбатда.
Линдстрем Бундеслиганинг жорий мавсумида 7 та гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячининг хизматларига аввалроқ Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳам қизиқиш билдираётган эди.