Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

"Челси" учун Грэм Поттер "операция"си қанчага тушди?

Баҳо:
+ | -

"Челси" кеча Грэм Поттерни ўз вазифасидан озод қилди. Клуб янги раҳбарияти бўлмиш Тодд Бёли қўл-остида ҳар қандай ишни ўта қиммат нархга бажармоқда. Поттерни олиб келиш қарори ҳам бундан мустасно эмас. Икки трансфер ойнаси давомида бутун дунёдаги клублардан кўра кўп пул совурган "Челси", янги рекордларни қувишни давом эттиради. Хусусан, бу жамоа айни дамда Европадаги энг қиммат таркибга эга бўлиб турибди. Шунга қарамай, "аристократлар"нинг айни дамдаги ўрни АПЛ жадвалининг иккинчи ярмидан жой олган. Бу эса жамоани янги мавсумда ЕЧЛда иштирок этиш имкониятларини пасайтиради. "Челси" олдидан бунга эришиш учун фақатгина битта йўл бор: жорий мавсумда ЕЧЛда ғолиб бўлиш. Бу эса осон бўлмаслиги аниқ. Негаки, чорак финалдаги рақиб – "Реал"!
Қуйида Поттернинг жамоадаги қисқагина даври (6 ой) раҳбарият учун қанчага тушгани ҳақида сўз боради.

Томас Тухелни истеъфога чиқариш

Сентябрдаги хабарларда Тухель ишдан эрта кетгани сабаб 13 миллион фунт, мураббийлар штаби учун қўшимча 2 миллион фунт олиши айтилганди. Немис мутахассиси "Челси"ни ЕЧЛ ғолибига айлантирганидан кейин икки йиллик янги шартномага имзо чеккан. Ўша битим 2024 йилда тугаши керак эди.
Томас Тухель "Стемфорд" Бриж"ни тарк этганида "Челси" 4-поғонадан уч очколик фарқ билан, АПЛда 6 ўринни банд этиб турганди. Айни дамда улар 11 ўринда ва тўртинчи жамоа билан фарқ 12 очкони ташкил этмоқда.
Ўтган ойда "Брайтон" оммага молиявий ҳисоботларини очиқлади. Унда айтилишича, Поттер "Челси"га ўтиши учун жанубликлар 21.5 миллион фунт товон пули олган. Ушбу қийматга мураббийлар штабининг сарф-ҳаражатлари ҳам қўшилган. Айни дамда ўша штабдан Поттер ўрнига бир вакил қолдирилди. Бруно Сальтор кейинги мураббий келгунига қадар, жамоани бошқариб турадиган бўлди.

Поттернинг "Челси"даги шартномаси

Поттер Томас Тухелнинг ўрнига сентябрь ойида олиб келинади. Ўшанда, у клуб билан беш йиллик шартнома тузади. Ушбу воқеадан сўнг, 47 ёшли мутахассис йилига 11.8 миллион фунт ишлаб топадиган бўлди. Бу қиймат АПЛдаги учинчи энг яхши маошдир. Дунё бўйича эса Поттер Симеоне, Гвардиола ва Клоппдан кейинги ўринни эгаллаган. Энди Поттернинг беш йиллик битимини ҳисобласак, 59 миллион фунтга етади. Шунга қарамай, Поттер бу пулларнинг қанчасини ва қай тартибда олиши номаълумлигича қолмоқда. Бордию, Поттер компенсация тўловининг барчасини олса, бу "Челси" 2018 йилда Антонио Контега тўлаган қийматдан икки бараварга ошиб кетади (26.6 миллион).

Аниқ маълумотлар кейинроқ очиқланиши айтилган. Поттер шартномаси борасида ҳар-хил гаплар юрибди. Шулардан бири, битимида истеъфога чиқариш давридаги жамоа позицияси билан боғлиқ банддир. Яъни, клуб мураббийни ишдан олмоқчи бўлса, компенсация тўлайди. Аммо у тўлов тўлиқ қилиниши учун клуб турнир жадвалида юқори ўнталикда туриши керак. Афсуски, Грэм Поттернинг кетиш пайтида "Челси" "Астон Вилла"дан учралган мағлубият сабабли 11 ўринга тушиб кетди. Шу сабабдан товон пули масаласида бундан буёғига бир нима дейиш жуда қийин. 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 20:14, 03.04.2023.
Ўқилди: 1928 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.