Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Де Дзерби "Челси" таклифига рад жавоб беради

Баҳо:
+ | -

"Брайтон" бош мураббийи Роберто Де Дзерби "Челси" билан ишлашга қизиқмаяпти.

Агар "Челси" Роберто Де Дзербини суҳбатга таклиф қилса, италиялик мураббий бу таклифни рад этади. У "Брайтон"га содиқ ва бор эътиборини Англия кубоги ва Европа мусобақаларида ғалаба қозонишга қаратган, деб ёзади Evening Standard.

Англия кубоги ярим финалида “Брайтон” “Манчестер Юнайтед”га қарши баҳс олиб боради. Айни пайтда “чайкалар” АПЛ турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб, 4-ўриндаги “Тоттенхем”дан 7 очко ортда қолмоқда. Шу билан бирга, "Брайтон" учта ўйин кам ўтказди.

Маълум бўлишича, "Челси" Юлиан Нагельсманн, Маурисио Почеттино, Рубен Аморим, Оливер Глазнер, Луис Энрике ёки Лучано Спаллеттини мураббийликка таклиф қилиши мумкин.

Лондон клуби шошилинч қарор қабул қилишни истамаяпти, бироқ мураббийлик лавозимига номзодлар вакиллари билан ҳозирданоқ гаплашмоқда. "Челси" бу масала бўйича муддат белгиламаган.

 

Киритилди: 16:27, 04.04.2023.
Ўқилди: 985 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.