"ПСЖ" соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли Неймарни ҳеч ким сотиб олмаслигидан қўрқмоқда.
Le Parisen хабарига кўра, Неймарнинг сотилиши Килиан Мбаппе билан шартномани узайтириш шартларидан бири бўлган. Малумотларга кўра, бразилиялик ҳужумчига "Челси" қизиқмоқда.
Бироқ Неймарнинг соғлиғи трансферга халақит бериши мумкин. "ПСЖ" раҳбарияти бразилиялик тез-тез жароҳат олаётган оёқлари ҳолати туфайли янги клубида тиббий кўрикдан ўтмаслигидан хавотирда - хусусан, клубда футболчининг икки оёғининг тўпиқ бўғимлари ҳолати хавотир уйғотмоқда.
Март ойида Неймар ўнг тўпиғидан олган жароҳатидан сўнг лигаментларини тиклаш бўйича операция қилинган эди. У мавсум охиригача "ПСЖ"да ўйнамайди.
Неймарнинг парижликлар билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Ҳужумчи жорий мавсумда Лига 1да 20 та ўйинда 13 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.