"Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" клублари бир футболчи учун кураш олиб боради. Хабарларга кўра, "Бавария" қанот ҳимоячиси Бенжамин Павар икки Манчестер клуби қизиқишлари доирасида турибди.
Франция терма жамоаси аъзосининг амалдаги шартномаси Мюнхен шаҳрида 2024 йилга қадар давом этади. 27 ёшли футболчи Гвардиола томонидан юқори баҳоланган.
Шунингдек, Эрик тен Хаг ҳам айни дамда ҳимоячига муҳтож бўлиб турибди. Павар учун "Реал" ҳам қизиқиш билдирган.