Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Тарихдаги илк эл класико ҳақида биласизми?

Баҳо:
+ | -

Мавсумдаги навбатдаги "Эл класико бугун тунда бўлиб ўтади. Унда "Барселона" Камп Ноуда "Реал Мадрид"ни қабул қилади. Ушбу ўйин арафасида Stadion.uz нашри ушбу рақибларнинг биринчи ўйинини эслашга қарор қилди. 

"Эл класико" тарихидаги илк ўйин 1902 йилнинг 13 майида бўлиб ўтган. Ўшанда "Реал" деган жамоа мавжуд бўлмаган. Уларнинг номи "Мадрид" футбол клуби эди. Жамоа 1920 йил 29 июнда қироллик мақомини олди, ўшанда у расман "Реал Мадрид" номи билан танилган. Аммо "Барселона" аллақачон одатий ном остида мавжуд эди. Каталония клуби 1899 йил 29 ноябрда ташкил этилган.

Ўша пайтдаги газеталар футболга унчалик этибор бермас эди. Журналистларнинг аксарияти қоидаларни ҳам билишмаган. Футболни "Мадридда яхши ривожланмаган илдизсиз ўйин" ва "четдан олиб келинган спорт тури" деб аташган.

Икки жамоанинг йўли илк бор Мадрид кубоги, яъни "Coronation cup" деб номланувчи ярим финал босқичида кесишди. Мусобақа кейинчалик пойтахт клубига қироллик мақомини берган қирол Алфонсо ХIIIнинг ҳокимият тепасига келишига бағишланганди.

Биринчи "Эл классико"да "Барселона" ишончли тарзда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин “Ипподроме де ла Кастеллано”да бўлиб ўтди ва унга 2500 мухлис ташриф буюрди.

"Барселона" ва "Мадрид" ўртасидаги илк "эл класико"

Голлар: Штайнберг – 1:0; Штайнберг - 2:0; Жонсон - 2:1; Моррис - 3:1 (пенальти).

Барселона: Луис Пуэллас, Хосе Льобет, Артур Витти, Боартоломе Террадас, Жорж Маер, Мигел Вальдес, Жон Парсонс, Ханс Гампер, Генри Моррис, Удо Штайнберг, Альфонсо Албенис.

Мадрид: Хуан Севилья, Рафаэль Мольера, Марио Гиральт, Хосе Гонгора, Альваро Спотторно, Хосе Паласиос, Артур Жонсон, Хосе Гиральт, Антонио Санчес Нейра, Армальдо Жиральт, Эустакио Селада.

Бош ҳакам: Луис Арана

Барча голлар легионерлар ҳисобига ёзилган. "Барселона"да германиялик Штайнберг ва англиялик Моррис таблога ўз номини ёзи қўйишган. Ҳаммаси бўлиб "блаугранас"да олтита лигеонер бор эди. "Реал Мадрид"да ҳам битта хорижлик бор эди, айнан инглиз Жонсон ўзини кўрсатган.

Биринчи "Эл-Класико"да ҳам биринчи жароҳат бўлиши мумкин эди. "Барселона" дарвозабони Пуэллас, Хосе Гиральт билан тўқнашиб кетди. Бироқ дарвозабон ёрдамдан сўнг ўйинни давом эттиришга муваффақ бўлди.

"Ўйин бошидан шиддатли бўлган. Мадрид жисмоний қобилияти ва тажрибасида сезиларли устунликка эга бўлган "Барселона"га қарши яхши ҳимояланган." - Diario el Impercial.

"Ўйин жуда тез ўтди, каталонияликларнинг учта голи ва мезбонларнинг битта аниқ зарбаси бунга далил бўла олади. Ўйин давомида қарсаклар бир неча бор такрорланди. "Барселона" уюшқоқлик билан ҳаракат қилди ва яхши ўйин кўрсата олди. Мезбонлар ҳам ўзини кўрсатишди" - дея ёзган эди испан нашри. 

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:07, 05.04.2023.
Ўқилди: 4935 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.