Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер 3-2 Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 0-0 Динамо
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина - Франция
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:00 Бразилия - Аргентина
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Собиқ жамоасига қайтган энг машҳур мураббийлар

Баҳо:
+ | -

Улар кетишидан олдин «ҳеч қачон қайтмаслик»ларини айтишади. Аммо доимо эски жамоага меҳр ва шуҳрат соғинчи қайтишга мажбур қилади. Айни дамда «Челси» мураббийсиз қолган. Клуб раҳбарияти мавсум охирига қадар Фрэнк Лэмпардни олиб келишни ўйламоқда. У бундан олдин бир йилдан ошиқ вақт давомида ўзи шуҳрат қозонган жамоани бошқарган эди. Қуйида собиқ жамоасига қайтган мураббийлар ҳақида сўз боради.

Жозе Моуриньо

2004 йилда «Порту» билан ЕЧЛда зафар қучган португалиялик мутахассисга каттароқ жамоадан таклиф келиб тушади. Роман Абрамович янги сотиб олган жамоаси бўлмиш, «Челси»ни Моуриньо қўлига топширади. У Лондон клубида кетма-кет икки бор АПЛ чемпионига айланиб, бир марта Англия кубоги, икки бор эса лига кубоги мусобақасини ютади. 2007 йилда Моуриньо ёмон натижалари, қолаверса, раҳбарлар билан келишмай қолгани сабаб ишдан олинади. Аммо 2013 йилда Абрамович яна эски қадрдонини ишга қайтаради. «Аристократлар» билан у яна бир бор АПЛ чемпиони бўлади. 2015 йилда Моуриньонинг эски касали қўзиб, бу сафар раҳбарият билан эмас, балки футболчилар билан жанжаллашади ва жамоани тарк этади.

Луи ван Гал

Ҳайратланарлиси, ван Гал Нидерландия термасида уч давр ишлайди. У Қатардаги мундиалга жамоани бошлаб борганди. Клублар миқёсида ҳам у жуда ҳам садоқатлидир. Собиқ «МЮ» устози «Барселона»ни 1997-2000 ҳамда 2002-2003 йилларда бошқарган. Дастлабки даврида ван Гал каталонияликларга икки бор Ла-лига совринини, бир бор Испания кубоги ва УЕФА Суперкубогини тақдим этганди. Иккинчи давр эса бошқачароқ кечган. У 7 ой давомида муваффақиятсизликка учраб, «Барселона»ни 12 ўринга тушиб кетишига сабаб бўлади ва ишдан олинади.

Массимилиано Аллегри

Аллегри Ювентус билан беш марта Италия чемпиони бўлади. Унинг жамоаси, шунингдек, икки марта ЕЧЛ финалида иштирок этади. 2019 йилда у жамоадан кетади. Ўша пайтда туринликлар ўртача 70 фоиз ғалабали кўрсаткичга эга эди. Аллегри ўрнига келган Андре Пирло, жамоа даражаси тушиб кетишига сабаб бўлганди. Орадан 2 мавсум ўтиб, яна Аллегри ишга қайтди. Айни дамда «кекса синьора»нинг ишлари кўнгилдагидек эмас. Молиявий жиноятлари сабаб, «Ювентус»дан 15 очко олиб қўйилди. Ҳозир жамоа 7 поғонани банд этиб турибди.

Зайниддин Зидан

«Реал» эски мураббийларни қайтариш борасида катта тажрибага эга. Хусусан, ҳозирги мураббий, Карло Анчелотти ҳам аввал жамоада ишлаб кетган. Италиялик мутахассис бир нарсада аввалги мураббий, Зиданга ета олмайди. Негаки, француз уч марта кетма-кет ЕЧЛда ғалабага эришган. 2018 йилда ишдан кетган Зидан 2019 йилда яна жамоага қайтади. Иккинчи даврида у «Реал»ни Ла-лига чемпионига айлантиради.

Кенни Далглиш

1980 йилларда Далглиш «Ливерпул»да катта обрў қозонади. У мерсисайдликларга 3 та лига чемпионлиги ва 1 та Англия кубогини тақдим этганди. 1991 йилда «Ливерпуль» уни жамоага қайтарган. Кейинчалик Далглиш «Блэкберн Роверс» билан АПЛда ғалаба қозонади, «Ньюкасл» билан яхши натижалар қайд этади. «Селтик»да эса спорт директори бўлиб ишлайди. 2011 йилда Кенни «Ливерпул»га учинчи марта ишга келади. Бу сафар у мерсисайд жамоасига фақат лига кубогини тақдим этади холос. Кубок баҳсининг финалида унинг жамоаси «Челси»дан мағлубиятга учрайди (2-1).

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 08:15, 06.04.2023.
Ўқилди: 2063 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.