“Астон Вилла” ҳужумчиси Олли Уоткинс жамоаси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда журналист Том Колломосс хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Уоткинснинг "Астон Вилла" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади. Раҳбарият 27 ёшли ҳужумчининг ўйинидан қониқиш ҳосил қилган ва у билан шартномани узоқроқ муддатга узайтирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Уоткинс Англия Премьер-лигасида 11 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Футболчи 2020 йилнинг ёзидан буён “Астон Вилла”да ўйнаб келмоқда ва шундан буён ҳар мавсумда камида 10 та гол урди.