"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель ҳужумчи Эрик Чупо-Мотинг Чемпионлар лигаси доирасида "Манчестер Сити"га қарши биринчи чорак финал учрашувини ўтказиб юбориши мумкинлигини айтди. Эслатиб ўтамиз, яқинда камерунлик форвард жароҳат олганди.
"Чупо-Мотинг "Манчестер Сити"га қарши ўйнай оладими? Биз буни ҳақиқатга айлантириш учун кўп меҳнат қилишимиз керак. У албатта “Фрайбург” билан ўйнамайди, чунки у даволанади. Сиз кутишингиз ва кўришингиз керак. Бизда кўп вақт йўқ”, деди Тухель матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Чупо-Мотинг бир неча ҳафта олдин "Бавария" билан шартномани келаси мавсум охиригача узайтирганди. Камерунлик футболчи Бундеслиганинг жорий мавсумида 10 та гол урган.