Кириш Регистрация

Улуғбек Бақоев: "Жамоа психологик жиҳатдан қийин вазиятда"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 5-тури доирасида ўз майдонида “Бунёдкор”га имкониятни бой берган “Бухоро” клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев жамоадаги муаммолар, режалар, раҳбарият томонидан белгиланган вазифалар ва мухлислар ишончи ҳақида гапирди.

“Аввало, айтишим керакки жамоамиз кетма-кет мағлубиятлардан кейин жисмоний ва психологик жиҳатдан қийин аҳволда. Ўйин бошланиши билан футболчилар ортиқча ҳаяжонланишгандек. Керак бўлмаган вазиятда гол ўтказиб юбордик. Вазиятни ўнглаш учун олдинга ташландик, аммо бунинг уддасидан чиқа олмадик. Ўйин охирида бутун жамоа бўлиб ҳужумга отландик ва иккинчи голни қўйиб юбордик. Бу гол ҳеч нимани англатмас эди.

Жамоа айтганимдек бироз психологик тушкун вазиятда. Чемпионат аввалида йўқотилган очколарни қайтариш учун астойдил ҳаракат қиламиз. Ҳали ҳаммаси олдинда ва вазиятни ўнглашга интиламиз.

Иккинчи даврагача ҳали 8та ўйинимиз бор. Ким қандай ҳолатда эканини, жамоадаги футболчиларнинг даражасини билиб олишимиз керак. Шундан кейин трансферлар борасида фикр билдириш мумкин.

Мухлисларга раҳмат. Улар қийин вазиятда ҳам бизни қўллаб-қувватлаб туришибди. Уларга сабр ва матонат тилайман. Биз ҳам уларга муносиб жавоб қайтарамиз. Режаларимиз улкан ва уларни амалга ошириш учун меҳнат қиламиз”, дейди мураббий.

Киритилди: 22:19, 07.04.2023.
Ўқилди: 884 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.