"Арсенал" "Фейеноорд" ярим ҳимоячиси Оркун Кекчюга яна қизиқиш билдирмоқда.
Daily Express хабарига кўра, инглиз клуби 22 ёшли футболчини 2020 йилдан буён кузатиб келмоқда ва уни шу ёзда сотиб олиши мумкин. Ярим ҳимоячининг ўзи ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартиришга тайёр.
Кекчю жорий мавсумда "Фейеноорд" сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди ва жамоа сардори ҳисобланади.
Футболчининг шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг нархини 30 миллион еврога баҳоламоқда.