“Рома” ҳужумчиси Стефан Эль Шаарави римликлар билан шартномасини узайтириши мумкин. Раҳбарият 30 ёшли футболчи билан музокара олиб бормоқда.
Журналист Николо Скиранинг сўзларига кўра, янги келишув 2025 йилнинг ёзига қадар ҳисобланиши мумкин.
Эль Шаарави жорий мавсумда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Амалдаги шартнома 2023 йилнинг 30 июнида тугайди.