УEФА президенти Александр Чеферин ЖЧ-2022даги Аргентина терма жамоаси ва унинг ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида гапирди.
"Мессисиз Аргентина жаҳон чемпионатининг чорак финалига ҳам чиқа олмасди. Майдонда нима қилишни билмай қолганингда тўпни Мессига бериш керак. Ҳаммаси фантастик финалда ҳал қилинганига, кубок аллақачон Мессига тегишли эканлигига амин эдим. Охир-оқибат, бунга лойиқ эди, Аргентина Франциядан яхшироқ эди", - деб ESPN иқтибос келтиради Чефериндан.