«Челси»нинг вақтинчалик бош мураббийи Фрэнк Лэмпард жамоанинг гол уриш борасидаги инқирози ҳақидаги саволга жавоб берди.
Лондонликлар премьер-лига учрашувида «Вулверхэмптон»га минимал ҳисобда мағлуб бўлишди. «Челси» 30-турдан сўнг бор-йўғи 29 голга эга, бу клуб тарихидаги энг ёмон кўрсаткичлардан бири.
«Биз ишлашда давом этамиз ва ҳужумдаги вазиятни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Тўғри позицияларни эгаллаш ва ўз имкониятларингизни амалга ошириш керак.
Мен бу муаммога аввал ҳам дуч келганман ва биз бу муаммони ҳал қилиш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.
Ҳозир ҳаммаси биз хоҳлагандек эмаслиги аниқ, аммо бу ҳақиқат», - деди Лэмпард.