«Милан» ярим ҳимоячиси Браим Диас Чемпионлар лигаси доирасидаги «Наполи» билан бўлажак учрашув ҳақида гапирди.
Турнирнинг чорак финалида Италиянинг икки жамоаси тўқнаш келади. Жанглар мос равишда 12 ва 18 апрель кунлари Милан ва Неаполда бўлиб ўтади.
«Европанинг энг кучли саккизталигидан жой олиш ақл бовар қилмас натижа. Ўтган йили биз скудеттони қўлга киритишга муваффақ бўлдик, энди эса энг нуфузли еврокубокларда кураш олиб бормоқдамиз.
«Наполи» жуда кучли жамоа, А Серияда ҳам, Чемпионлар Лигасида ҳам ўз даражасини кўрсатмоқда.
Улар техник жиҳатдан жуда қобилиятли, аммо биз ҳақимизда ҳам шундай дейиш мумкин. Биз бир-биримизни яхши биламиз, бизни қизиқарли тўқнашув кутмоқда», - деди Диас.