Кириш Регистрация
23/04 00:00 Манчестер Сити 2-1 Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона 1-0 Мальорка
23/04 16:30 Наманган ФА 1-3 Бунёдкор
23/04 16:30 Бухоро 2-0 Локомотив
23/04 17:00 Навоий ФА 0-9 Пахтакор
23/04 20:15 ОКМК 3-2 Насаф
23/04 21:30 Торино 2-0 Удинезе
23/04 21:30 Кальяри 1-2 Фиорентина
23/04 21:30 Женоа 0-2 Лацио
23/04 21:30 Парма 1-0 Ювентус
23/04 22:00 Сельта 3-0 Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао 1-0 Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал 2-2 Кристал Пэлас
24/04 00:30 Хетафе 0-1 Реал Мадрид
24/04 00:30 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
24/04 22:00 Осасуна - Севилья
24/04 22:00 Леганес - Жирона
25/04 00:30 Атлетико - Райо Вальекано
25/04 00:30 Бетис - Вальядолид
25/04 23:45 Аталанта - Лечче

Бокс. Муроджон Аҳмадалиев қийин ўтган жангда филиппинлик боксчига мағлуб бўлиб, камарларини бой берди (видео)

Баҳо:
+ | -

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (11-1, 8 КО) навбатдаги жангини IBF йўналишида мажбурий даъвогар Марлон Тапалесга (37-3, 19 КО) қарши ўтказди.

Ушбу беллашув Ўзбекистон вақти билан 9 апрель тонгида Сан-Антонио (АҚШ) шаҳрида ўтказилган бокс кечаси доирасида бўлиб ўтди. Жанг тўлиқ давом этди ва якунда ҳакамларнинг турли қарори билан Филиппин вакили ғолиб деб топилди.

Биринчи раунд деярли зарбаларсиз ўтди, сўнгги сонияларда йўлланган битта зарба орқали Тапалес раундни ўз фойдасига ҳал қилди. Кейинги икки раундда ҳам филиппинлик боксчи бироз фаол бўлди.

Тўртинчи раундга келиб Муроджон фаоллик қўшди ва зарбаларини ўтказа бошлади. 5-раундда тенг кураш кечган бўлса, кейинги икки раундда Аҳмадалиев фаолроқ бўлди. 8-раунд ўртача темпда ўтди. 9 ва 10-раундларда Муроджон қатор зарбалар сериясини амалга оширди.

11-раунд бироз сокин руҳда ўтди. Сўнгги раундда эса ўзбекистонлик боксчи рақибини қийин аҳволга солиб қўйди. Ҳакамлар қарори эса қуйидагича бўлди — 1-2 (118:110, 113:115, 113:115).

Шу тариқа, Аҳмадалиев профессионал боксдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. WBA ва IBF камарлари эса Тапалесга ўтди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:53, 09.04.2023.
Ўқилди: 15179 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz