Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс жамоада яна бир йил қолади, деб хабар беради Sport Bild.
Футболчининг жорий йилнинг 30 июнида якунига етадиган шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар узайтирилади.
Манбага кўра, Ройс катта молиявий йўқотишларга чидаши керак бўлади: янги келишувга кўра, барча бонусларни ҳисобга олган ҳолда Ройс йилига кўпи билан 7 миллион евро олиши мумкин бўлади. У ҳозирда йиллик 12 миллион евро маош билан жамоанинг энг кўп маош олувчи футболчиси ҳисобланади.
33 ёшли Ройс жорий мавсумда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.