Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-0 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Бабаян: "ОКМК билан бўлдиган учрашувлар ўзимизнинг ҳақиқий кучимизни кўриб олиш учун имконият"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган ОКМК – “Навбаҳор” (2:1) ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида наманганликлар бош мураббийи Самвел Вячеславович Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимлариниинг саволларига жавоб берди.

- Бугунги ўйин ҳақидаги фикрларингиз?

- Сўнгги вақтларда ОКМК ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги ўйинлар миллий чемпионатимиз безаги бўлиб келмоқда. Бугунги баҳсда ғалабани қўлдан чиқардик деб ўйлайман. Ҳисобда олдинга чиқиб олганимиздан сўнг, футбол ўйнамай қўйдик ва ғалабани қўлдан чиқардик. Бугунги учрашув бизга сабоқ бўлиши керак.

- Кўп ҳакамлардан огоҳлантириш оласиз, ўзбек ҳакамларига қай даражада ишонасиз?

- Ҳакамларни муҳокама қилмайман. Бу оддий эмоциялар, ўйин вақтида пайдо бўлади ва кейин йўқолади.

- “Навбаҳор” икки маротаба кучли рақибларга қарши ўйнади ва ўша ўйинларда имкониятни бой берди. Жамоада руҳий томонлама муаммо бордек. Бунга “Навбаҳор”нинг ўзидан кучсизроқ рақибларни осон мағлуб этаётганлиги сабаб бўляптими?

- Яхши савол бўлди. Авваламбор таъкидлаб ўтишим керакки, ОКМК билан бўладиган учрашувлар ўзимизнинг ҳақиқий кучимизни кўриб олиш учун имконият. Бугунги учрашувда икки нафар асосий футболчимиз Даврон Ҳошимов ва Жасур Яхшибоевлар жамоага ёрдам бера олишмади.Ушбу ҳолат ҳам жамоа ўйинига таъсирини ўтказди. Лекин бугун янги ўйинчиларни синаб олишга имконият бўлди, сифат етишмади, деб ўйлайман, холос.

Ўз олдига катта мақсадлар қўйган жамоа бундай ўйинларда биринчи дақиқадан бошлаб, сўнгги сонияларгача диққатни жамлаб ўйнаши керак. Ўйинимизни таҳлил қилиб чиқамиз" - деди Бабаян.

 

Киритилди: 13:31, 10.04.2023.
Ўқилди: 1589 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [5139]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2842]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2636]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2467]

Росеньор ишдан бўшатилгандан сўнг "Челси"нинг вақтинчалик мураббийи эълон қилинди [1875]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1793]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1698]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [1610]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1606]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1462]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик