Харри Кейн у билан жанжалдан сўнг Абдулае Дукуренинг четлатилиши ҳақида фикр билдирди.
Премьер-лиганинг 29-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Эвертон" учрашувида (1:1) "ирислар" ярим ҳимоячиси Дукуре Кейннинг юзига зарба бергани учун майдондан четлатилганди.
"Ҳаммаси жойида. Мен ҳеч кимнинг бу вазият қизил карточка эмаслигини айтганини эшитмадим.
Ахир бу футбол, ҳар кимнинг ўз фикри бор. Бу ўйинда асосий эътиборимни жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилдим ва буни уддаладим”, — деди “Тоттенхэм” ҳужумчиси.