Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Гвардиола: "Қачонки "Бавария" таклиф қилса, албатта бу таклифни қабул қилиш керак"

Баҳо:
+ | -

Пеп Гвардиола "Бавария"даги уч мавсумидан афсусланмайди.

Испаниялик мутахассис Мюнхен клубини 2013 йилдан 2016 йилгача бошқарган ва у билан учта Германия чемпионлиги, икки марта Германия кубоги, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

“Тухелнинг тайинланиши, Нагельсманнинг ишдан бўшатилиши ҳам мени ҳайратда қолдирди. Мен аслида нима деб ўйлаётганимни айта олмайман. Бир мураббий ишдан бўшатилса, иккинчиси шуғуллана бошласа, одамлар яхши қарор қабул қилинди, дейишади. Акс ҳолда улар собиқ мураббийини соғиниб қолишади.

Иккала мураббий ҳам ижодкор. Нагельсманнга қарши қийин бўларди, Тухелга қарши ҳам қийин бўлади.

Ўз шаҳримда, юртимда, клубимда футболчи сифатида фаолиятимни бошлаб, якунда бош мураббий бўлиш - орзум.

"Бавария" қўнғироқ қилганда сиз кетишингиз керак. Бу поезд умрингизда бир марта келади. "Бавария"да ҳаммаси қандай бўлганидан, бу клуб оиламга қандай ғамхўрлик қилганидан бир сония ҳам афсусланмайман.

"Манчестер Сити"га кўчиб ўтганимда, бу ерда бунчалик ишлашимни кутмагандим, лекин ҳаётда режаларингиз амалга ошмайди, - деди "шаҳарликлар" бош мураббийи.

11 апрель куни Чемпионлар лигасининг чорак финалида Англия ва Германия клублари ўзаро баҳс олиб боришади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:59 да бошланади.

 

Киритилди: 00:01, 11.04.2023.
Ўқилди: 1027 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.