Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Кин: "Арсенал" "Энфилд"да очко олганига хурсанд бўлиши керак"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Рой Кин "Энфилд"да "Ливерпул"га қарши ўйинни Микель Артета жамоаси учун муваффақият деб билади.

"Охирги 15-20 дақиқа ҳимояланишингиз ва ўзингизни ушлаб туришингиз, "Ливерпуль" эса Коп ("Энфилд" стадионидаги мухлислар трибунаси - муаллиф) қаршисида ўйнашида ғалати нарса бор. Бу ниҳоятда қийин - стадион энергияси, клуб тарихи. Ўйлайманки, "Арсенал" ушбу ўйинда очко олганидан хурсанд бўлиши керак.

Улар 2:0 ҳисобида олдинда боришди ва ўзларини қулай ҳис қилишди, аммо бу стадионда очко олишга муваффақ бўлганингиз учун миннатдор бўлишингиз керак", - деди Кин Sky Sports телеканалида.

Англия чемпионатининг 30-туридан ўрин олган "Ливерпуль" – "Арсенал" учрашуви 2:2 ҳисобида якунланди. Турнир жадвалидаги лондонликлар ва “Манчестер Сити” ўртасидаги фарқ олти очкога қисқарди.

Киритилди: 00:03, 11.04.2023.
Ўқилди: 1414 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик