Кириш Регистрация

Зиданнинг ўғли: "Отамнинг номи фаолиятимга салбий таъсир кўрсатган"

Баҳо:
+ | -

"Эйбар"нинг 24 ёшли дарвозабони Лука Зидан "Реал Мадрид" академияси битирувчиси бўлиб, "қаймоқранглилар" таркибида атиги иккита ўйин ўтказди. Дарвозабоннинг пойтахтдаги фаолияти ёрқин кечмади ва Луканинг фикрича, машҳур отаси Зинедин Зиданнинг обрўси унинг фаолиятига зарар етказган.

"Футбол оламида мени Лука сифатида кўришни хоҳлайман. Иштирок этган ўйинларимга қараб баҳо беришсин, ҳеч ким билан солиштиришмасин. Мен ҳақимда ҳеч нарса билмай танқид қиладиганлар бор. Улар мени нотўғри баҳолайдилар. Улар менинг кимлигимни билишмайди. Бир-иккита ўйин ўйнаганимни кўрган ва қандай одам ёки футболчи эканлигимни билмайдиган одамлардан эшитиш қийин. Болалигимдан буларнинг барчасидан узоқроқ туришга ҳаракат қилардим... Лекин фамилиям туфайли бошқа ўйинчилардан камроқ ҳимояланганман. Бошқа ўйинчи ҳақида улар мен ҳақимда гапиргандай гапиришмайди. Қайси бир клуб мен билан шартнома имзоламоқчи бўлса, бундай нарсалар зарар етказиши мумкин.

Бу яна ва яна такрорланади. Ҳамма жойда фақат отамнинг шарофати билан нимадир оламан, дейишади... Муваффақиятга эришиш учун ҳар куни қилаётган ишларим аҳамиятсиздек туюлади. Мен одамларнинг фикрини ҳурмат қиламан, лекин бу сўзларни эшитиш қийин. Буни ҳазм қилиш осон эмас", - деди Лука Зидан Relevo нашрига берган интервьюсида.

"Реал Мадрид" томонидан "Расинг Сантандер"га ижарага берилган, кейинроқ "Райо Вальекано"га сотилган Лука Зидан 2022 йилда "Эйбар"га ўтди. Ҳозир "Эйбар" Сегунда пешқадами ҳисобланади.

 

Киритилди: 00:03, 11.04.2023.
Ўқилди: 2577 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5779]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4155]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3747]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3436]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3406]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [3069]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3052]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2626]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2528]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1958]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.