«Вильярреал» вингери Алекс Баэна ижтимоий тармоқларда «Реал» ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде билан юзага келган можарога муносабат билдирди.
«Ўтган шанба куни «Реал»га қарши ўйиндан кейин ҳамкасбим менга ҳужум қилди. Ушбу воқеадан сўнг, унинг атрофидагилардан кимдир мени унинг оила аъзосига ёмон гаплар айтди деган баъзи миш-мишларни тарқатиб юборди. Бироқ ўшандан бери бу сўзларнинг бирорта ҳам тасдиғи нашр этилмади, бошқача бўлиши мумкин эмас эди.
Менинг оиламга етказилган зарарни тузатиб бўлмайди, бунга ҳеч қандай асос йўқ. Менинг оилам учун таҳдидлар, ҳақоратлар, ҳатто ўлим тилаклари пайдо бўлди.
Кеча мен полицияга воқеа ҳақида хабар бердим. Адолат ўз ишини қилсин. Энди менинг ягона мақсадим - ўз ишимга эътибор қаратиш ва клубга муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бериш», - деб ёзди Баэна ўзининг Твиттер саҳифасида.