Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Мавсум-2022/23да қизил карточкалар: Ла лига АПЛдан 4 баравар юқори

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионати ҳамон жорий мавсумдаги қизил карточкалар сони бўйича етакчилик қилмоқда.

Испания чемпионати жорий мавсумида ҳакамлар 113 та қизил карточка кўрсатишга улгурган. Бу АПЛ, Бундеслига ва А Серияни биргаликда ҳисоблагандаги миқдордан (111) ҳам кўп.

Топ-5 лигалар жорий мавсумида сариқ ва қизил карточкалар

Лигалар 2022/23 йилги мавсумдаги ўйинлар сони

Сариқ карточка сони / бир ўйинда ўртача

Қизил карточка сони / бир ўйинда ўртача
Ла Лига 275 1387/5,04 113/0,41
Лига 1 298 976/3,27 84/0,28
А Серия 283 1306/4,6 50/0,17
Бундеслига 237 905/3,81 33/0,13
АПЛ 288 1082/3,75 28/0,09


Премьер лига футболчилари жорий мавсум 28 бор четлатилган, бу Испаниядаги миқдордан деярли тўрт баробарга кам.

Сариқ карточкалар бўйича ҳам Примера етакчилик қилмоқда. Ҳакамлар бир ўйинда ўртача 5 тадан кўп сариқ карточка кўрсатмоқда. Солиштириш учун Францияда бу кўрсаткич 3,3 ни ташкил қилади.

Топ-5 лигалар клублари орасида “Бетис” четлатишлар сони бўйича етакчи. Топ-10 ликдаги 7 та клуб Ла Лигадан, яна учтаси Лига 1 вакиллари.

1. “Бетис” (12 та қизил карточка)
2. “Эльче” (11)
2. “Севилья” (11)
4. “Монпелье” (9)
5. “Эспаньол” (8)
5. “Хетафе” (8)
5. “Реймс” (8)
8. “Аяччо” (7)
8. “Атлетико” (7)
8. “Кадис” (7)

Ла Лига топ-клублари орасида “Атлетико” қизил карточкалар бўйича “етакчилар” орасида бўлса, “Барселона” футболчилари жорий мавсум 6 марта четлатилди, “Реал”да эса бор-йўғи битта қизил карточка бор.

Икки нафар футболчи ушбу мавсумда уч марта қизил карточка олди — Исаак Карселен (“Кадис”) ва Луис Фелипе (“Бетис”). “Атлетико” вакили Стефан Савич бешта ўйинда 3 марта четлатилди, бироқ битта қизил карточка кубок ўйинида кўрсатилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:05, 11.04.2023.
Ўқилди: 1455 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4231]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2605]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2559]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2430]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2407]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2382]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2275]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2201]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2082]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [1980]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик