“Интер” ҳужумчиси Ромелу Лукаку Чемпионлар лигаси 1/4 финалининг биринчи ўйинида “Бенфика” устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
"Пенальти - бу шунчаки концентрация масаласи. Пенальти тепишдан олдин ҳеч кимни, ҳатто жамоадошларини ҳам эшитмайман. Бугун жамоадошларимга ёрдам берганимдан хурсандман. Биз ақлли ўйин ўтказдик ва кўпроқ гол уриш учун имкониятларга эга бўлдик. Аммо 2:0, албатта, яхши натижа", - дея Лукаку сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.