Хоккей бўйича Қозоғистон чемпионатида иштирок этган "Ҳумо" клуби мавсумни кумуш медаль билан якунлади. Астана шаҳрининг «Номад» клубига қарши финалдаги бешинчи ўйин Тошкентда ўтказилди.
Бугун тошкентликларга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Боиси, дастлабки 4та ўйиндан кейин қозоғистонликлар 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олишган ва бугунги ғалаба уларга чемпионликни тақдим этарди.
Баҳснинг дебюти жамоамиз учун муваффақиятсиз чиқди. "Номад" хавфли қарши ҳужум ташкил этиб, 54-сониядаёқ ҳисобни очди. «Ҳумо» эса ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлди. Бир вазиятда шайба тўсинга тегиб қайтди. Жамоамиз икки марта сон жиҳатдан устунликда ўйнаб, рақиб дарвозасига йўл топа олмади.
Учинчи бўлимда эса "Номад" хоккейчиларимиз бизнинг ҳудудда шайба учун курашда ғолиб чиқишди ва биринчи гол муаллифи Руновни қулай вазиятга чиқаришди. Бу сафар ҳам унинг зарбаси аниқ бўлди.
«Ҳумо» ўйин сўнгида дарвозабон ўрнига ўйинчини туширди ва оқибатда бўш дарвозадан учинчи шайбани олиб чиқади.
«Номад» дарвозабони Андрей Шутов бугун ўз дарвозаси томон йўлланган 27та зарбани бартараф этди. Умуман олганда, ушбу посбон финалдаги ўйинларда қаҳрамонлик намойиш этди.
Шу тариқа, финалдаги серияда ҳисоб 4:1 кўринишига етди ва "Номад" чемпионликни қўлга киритди. "Ҳумо" эса кумуш медаллари билан чекланди.
Хоккей. Қозоғистон чемпионати. Финал, 5-ўйин
«Хумо» - «Номад» 0:3 (0:1, 0:0, 0:2)
Голлар:
0:1 - 00:54 - Рунов (Данияр, Мухаметов)
0:2 - 43:40 - Рунов (Муратов, Мухаметов)
0:3 - 59:25 - Раҳмонов (Бойко) — бўш дарвоза
Сериядаги ҳисоб — «Хумо» - «Номад»: 1-4 (3:2 ОТ1, 3:6, 1:2 ОТ3, 0:2, 0:3)