Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Эриксен ва Каземиро майдонда бўлганида "МЮ" фантастик натижа қайд этмоқда

Баҳо:
+ | -

Кристиан Эриксен ва Каземиро жорий мавсумда "Манчестер Юнайтед"нинг яхши томонга ўзгаришида муҳим ўрин тутди. Улар ўйинни бирга бошлаганида, жамоа асосан ғалабага эришган. Эрик тен Хаг жамоага келганида, энг биринчи қилиши керак бўлган иш бу ярим ҳимоянинг тузилишини ўзгартириш эди. Негаки, бу позицияда сўнгги мавсумда ҳаракат қилган Скотт Мактоминей ҳамда Фред клубни 6 ўринни олишига сабабчилардан бири сифатида қаралади. Шу туфайли вазият ўзгариши талаб этилган. Тен Хаг ақл билан иш тутди ва жаҳон футболида энг яхшилардан ҳисобланган икки номни ярим ҳимояга қўйди.

Шулардан бири Эриксен саналади. У 2021-22 йилни "Брентфорд" билан ўтказди. Лондон жамоаси данияликни ўнгланиб олишида катта ёрдам берганди. Бу жараён ўз навбатида Эриксенни "МЮ" томонидан таклиф қилинишида муҳим рол ўйнади. 32 ёшли футболчи жорий мавсум стартини яхши ўтказди. Аммо тўпиғидан олган жиддий жароҳати, Эриксенни мавсумнинг катта қисмида майдонга тушишдан мосуво қилди. Жароҳатдан олдин Эриксен майдон марказида Каземиро билан яхши ҳамкорликни йўлга қўйганди. Собиқ "Реал" юлдузини эса нималарга қодирлигидан хабарингиз бор. У 60 миллион фунт эвазига жамоага жалб этилади.

Мавсум аввалида Каземиро янги клубга мослашишга бироз қийналди. У асосий таркибда майдонга тушишни бошлаши билан, ярим ҳимоядаги ишларни яхшилади. Бразилиялик футболчининг таъсири бутун жамоадаги стандартларни кўтарилишига олиб келди. Каземиро асосий таркибда майдонга тушганида, фақат 2 та лига ўйини мағлубият билан тугаган холос. Бруну Фернандеш ортида катта ҳажмдаги ишни бажарган Каземиро ва Эриксен жуфтлиги тўп билан ва тўпсиз қандай ҳаракат қилишни яхши билади. Хусусан, Каземиро ҳар бир ўйинда ўртача 3.1 марта муваффқиятли тўп олиб қўйишни амалга оширган. Бу эса "МЮ"даги энг яхши кўрсаткичдир. Эриксен бундай вазиятда ўзини яхши ҳис қилади. У ҳар бир ўйинда ўртача 1.3 та имконият яратган ҳолда, 50 та аниқ узатмани ижро этди.

Ҳар икки футболчи ҳам айни дамда қайтишга яқин турибди. Бу ҳақида Эрик тен Хаг фикр билдириб ўтди. У шундай дейди: "Жамоамиз учун керакли бўлган икки футболчи яна қайтмоқда. Ярим ҳимояда муаммоларимиз кўп эди. Ушбу муаммолар мавсум давомида бизни қийнаб келди. Ечим топиш эса қийин кечаётганди. Баъзида ўринбосар топишда муаммоларга дуч келамиз. Қабул қилган қарорларингиз тўғри бўлиб чиқмайди. Шундай пайтда, ишонган футболчиларимизнинг қайтиши бизни кучайтиради. Мавсумнинг ҳал қилувчи палласидамиз. Имкон қадар соврин ютишга ҳаракат қиламиз".

Қуйида Каземиро ва Эриксеннинг биргаликдаги ўйинларида "МЮ"нинг натижалари қандай бўлганини билиб оласиз.

АПЛ
Ўйинлар: 10 та
Ғалабалар: 7 та
Дуранглар: 2 та
Мағлубиятлар: 1 та

Ўртача очко тўплаш: 2.3
Ғалаба кўрсаткичи: 70%
Мағлубият кўрсаткичи: 10%

Голлар: 17 та
Ўртача гол уриш: 1.7 та
Ўтказилган голлар: 8 та
Ўтказилган ўртача голлар: 0.8

Европа лигаси
Ўйинлар: 4 та
Ғалабалар: 3 та
Дуранглар: 0 та
Мағлубиятлар: 1 та

Ўртача очко тўплаш: 2.25
Ғалаба кўрсаткичи: 75%
Мағлубият кўрсаткичи: 25 %

Голлар: 7 та
Ўртача гол уриш: 1.75 та
Ўртача гол ўтказиш: 0.75 та

Кубок баҳслари
Ўйинлар: 4 та
Ғалабалар: 4 та
Дуранглар: 0 та
Мағлубиятлар: 0 та

Ўртача очко тўплаш: 3
Ғалаба кўрсаткичи: 100%
Мағлубият кўрсаткичи: 0%

Голлар: 11 та
Ўртача гол уриш: 2.75 та
Ўртача гол ўтказиш: 0.5 та

Умумий
Ўйинлар: 18 та
Ғалабалар: 14 та
Дуранглар: 2 та
Мағлубиятлар: 2 та

Ўртача очко тўплаш: 2.44
Ғалаба кўрсаткичи: 77.7%
Мағлубият кўрсаткичи: 11.1%

Голлар: 35 та
Ўтказилган голлар: 13 та
Ўртача гол уриш: 1.94 та
Ўртача гол ўтказиш: 0.72 та.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: football365.com
Киритилди: 12:57, 14.04.2023.
Ўқилди: 2282 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.