Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Суперлига. «Металлург» – ОКМК. Превью

Баҳо:
+ | -

Лиганинг энг муросасиз дербилардан бири саналувчи «Металлург» – ОКМК қарама қаршилигида кичик устунлик бекободликлар томонида: 30 учрашув, 14 ғалаба, 3 та дуранг, 13 мағлубият. Тўплир фарқида эса олмалиқлар битта тўпга олдинда – 50:49.

Мазкур жамоаларнинг Бекободда кечган ўйинлари тарихига тўхталадиган бўлсак, шимолликлар ўз майдонларида рақибларига деярли имконият беришмаган. Маъданчилар ўз майдонларидаги 15 баҳснинг 12 тасида ғалаба қозонишган. 2 та ўйинда меҳмонларнинг қўли баланд келган бўлса, яна битта учрашувда кучлар тенг келган.

Ўзаро учрашувларда энг кўп тўп киритган ўйинчилар Зоҳид Абдуллаев («Металлург», 7 та гол) ва Мўйдин Мамазулимов (ОКМК, 5 та гол). Яна бир факт: айни пайтда «Металлург» шарафини ҳимоя этаётган Владислав Касминин ОКМК сафида бекободликлар дарвозасига 2 та гол киритган (2017—18 йиллар).

Бекободда бўлиб ўтган сўнгги бешта учрашув натижаси:

04.03.2022 Металлург – АГМК – 1:0
21.10.2021 Металлург – АГМК – 0:1
12.09.2020 Металлург – АГМК – 1:0
27.07.2019 Металлург – АГМК – 2:1
10.05.2018 Металлург – АГМК – 0:1

ОКМК ҳақида

Тошкент вилоятининг ОКМК жамоасига 2004 йилда асос солинган. ОТМК номи билан мамлакат биринчилигида қатнашиб келган жамоа 2008 йилда Ўзбекистон футбол федерациясининг қарорига биноан олий лига аъзосига айланди. Ўтган йиллар давомида кончилар кучлилар сафида 422 та ўйин ўтказишди. Шулардан 162 тасида ғалаба қозонган. 91 ўйинда рақиблар билан очкони бўлиб олган. 169 та учрашувда эса имкониятни бой берган. ОКМК мазкур учрашувларда рақиблари дарвозасига 592 та тўп киритгани ҳолда ўз дарвозасидан 584 та гол ўтказиб юборган. ОКМКнинг кучлилар сафидаги энг йирик ғалабаси – 7:1 («Қўқон 1912», 2019), Энг йирик ҳисобдаги мағлубияти эса – 0:6 («Пахтакор», 2020).

ОКМК мамлакат чемпионатларида 2 марта бронза медалига сазовор бўлган (2020, 2021 йиллар). 2018 йилда эса Ўзбекистон кубогини қўлга киритган. Икки мавсум ОФК кубокларида (2019, 2021) мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 08:28, 15.04.2023.
Ўқилди: 829 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.