Кириш Регистрация
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья 0-1 Парма
08/02 18:00 Алавес 0-2 Хетафе
08/02 19:00 Лечче 2-1 Удинезе
08/02 19:00 Брайтон 0-1 Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья 1-1 Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао 4-2 Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль 1-2 Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло 0-5 Интер
08/02 22:30 Атлетико 0-1 Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
10/02 01:00 Вильярреал - Эспаньол

Улуғбек Бақоев: "Футболда голсиз натижа бўлмайди"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 6-тури доирасида меҳмонда “Олимпик”га имкониятни бой берган “Бухоро” клуби бош мураббийи Улуғбек Бақоев мағлубият сабаблари, Станиславлиевич, профессионаллик ва психология ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Ўйин бошида футболчилар ҳаяжонланишди шекилли, яна тезкор гол қўйиб юбордик. Кейинчалик ўйинга киришиб кета олмадик. Қаердадир нимадир яратишга, ўйинни яхшилашга интилдик, аммо гол ура олмадик. Футболда голсиз натижа бўлмайди. “Олимпик”ни эса бугунги ғалаба билан табриклайман.

Александр Станисавлиевич жароҳати боис анча вақт майдонга туша олмади. Энди энди майдонга туша бошлади. Ўйлайманки, бизга фойдаси тегади. Унинг кучли жиҳатлари кўп. Жамоага қўшилиб кетишига бироз вақт талаб этилади”.

“Мен ҳам сеҳргар эмасман, ҳаммаси ҳам менга боғлиқ эмас. Футболчилар ҳам ўзларини профессионал эканликларини кўрсатишлари керак. Клуб билан шартномага эга ҳар қандай футболчи клуб ва шаҳар обрўси учун борини бериб ўйнаши керак.

Сўнгги икки ўйинда гол уришни уддалай олмаяпмиз. Менимча, бу футболчиларнинг психологияси билан боғлиқ. Гол уришни қаттиқ исташаяпти ва қаердадир хато қилишаяпти. Мени қувонтираётгани бу – жамоа ўйинида ўзгаришлар кўзга ташланаяпти. Ўйинимизда сурат кўриниш бераяпти. Умид қиламанки, натижалар ҳали олдинда”, - деди Бақоев.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 22:53, 16.04.2023.
Ўқилди: 990 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.