Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

Тен Хаг: "3:0 ёки 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишимиз керак эди"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Англия Премьер-лигасининг 31-тури доирасидаги "Ноттингем Форест" устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида фикр билдирди.

"Бу бизнинг кучли ўйинимиз. Ҳақиқий ғалаба. Агар бирор нарсани танқид қила олсам, бу фақат ҳисоб йирик бўлиши кераклиги учун қиламан. 3:0 ёки 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишимиз керак эди. Кўп вазиятларни голга айлантира олмадик.

Қолаверса, гол уриб, ўйинни эртароқ якунлашимиз керак. Бу ҳар доим муҳим. Муҳим учрашувларда кўп имкониятлар яратишнинг иложи бўлмайди, шунинг учун уларни голга айлантириш керак. Бизга кўпроқ тўпурарлар керак ва мен Антонидан мамнунман. У гол урди ва голли узатмани амалга оширди. Учрашувнинг бошланиши унинг учун унчалик яхши бўлмади, аммо кейин ўйинга кириб, рақибга хавф туғдирди.

Антони ўз ўйинини янада кучайтиради, у янаям яхшиланади. "Эвертон"га қарши ўйинда у кўплаб вазиятлар яратди, аммо гол ура олмади. Шундай экан, бугун Антони гол урганидан хурсандман. Агар Ван-Биссака унинг зарбасини қайтармаганида, у яна бир гол уриши мумкин эди” - деди Тен Хаг.

Киритилди: 10:29, 17.04.2023.
Ўқилди: 1126 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.