"Вест Хэм"нинг кекса дарвозабони Лукаш Фабьянски "болғачилар" билан янги шартнома имзолашга тайёр.
Football Insider нашри хабарига кўра, томонлар футболчининг шартномасини бир йилдан кўп бўлмаган муддатга узайтиришни муҳокама қилиш ниятида. Польшалик посбонинг клуби билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, эртага тажрибали дарвозабон 38 ёшга тўлади. У фаолиятининг сўнгги беш йилида "Вест Хэм"да ўйнайди. Жорий мавсумда у Премьер-лигада ўз клуби учун 28 ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 34 та гол ўтказиб юборди.
"Болғачилар"дан ташқари, Фабьянски "Суонси" ва Лондоннинг "Арсенал" клуби дарвозабони бўлган. Футболчи 2007 йилдан бери Премьер-лигада ўйнаб келмоқда.