Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Расман: Индонезиядан тортиб олинган U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлиги Аргентинага берилди

Баҳо:
+ | -

Футбол бўйича 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига Аргентина мезбонлик қилади. Бу ҳақда ФИФА расман маълум қилди.

Мусобақанинг санаси аввалроқ айтилганидек, ўзгартирилмайди: турнир жорий йилнинг 20 майидан 11 июнига қадар ўтказилади. Қуръа ташлаш маросими 21 апрель куни Цюрихда бўлиб ўтади.

Ушбу мусобақа Индонезияда ўтиши белгиланганди. Бироқ ФИФА март ойи сўнгида мамлакатни мезбонлик ҳуқуқидан маҳрум қилди. Индонезиянинг айрим шаҳарлари ўз ҳудудига Исроил терма жамоасини киритмаслигини айтганидан кейин, ФИФА аввалига қуръа маросимини бекор қилган, кейинроқ Индонезиядан мезбонликни тортиб олганди.

Мусобақада 24 та жамоа иштирок этади. Осиё Кубогидаги ғолиблик орқали йўлланмага эга бўлган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси учинчи саватчадан жой олади.

Қуръа олдидан саватчалар қуйидаги кўринишни олади:

Биринчи саватча: Аргентина (мезбон), Уругвай, АҚШ, Франция, Сенегал, Италия;

Иккинчи саватча: Англия, Жанубий Корея, Янги Зеландия, Бразилия, Колумбия, Эквадор;

Учинчи саватча: Нигерия, Япония, Ўзбекистон, Ироқ, Гондурас, Фижи;

Тўртинчи саватча: Гватемала, Доминикан, Гамбия, Исроил, Словакия, Тунис.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 04:37, 18.04.2023.
Ўқилди: 3043 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Златан Ибраҳимович ЖЧ-2026 ғолиби ким бўлишини айтди [11111]

Флорентино Перес Винисиус ва Майкл Олисе ўртасида якуний танловни амалга оширди [6907]

ЖЧ-2026: Бугун бўлиб ўтадиган 1/16 финал учрашувлари тақвими [4307]

Моуриньо «Реал» раҳбариятидан яна бир футболчи сотиб олишни сўради [3960]

Холанд «Реал»нинг икки юлдузи билан бир жамоада тўп суришни истамаяпти [3868]

«Реал» қимматбаҳо ярим ҳимоячини сотиб олиш учун ўз юлдузларидан бирини сотишга мажбур бўлади [3606]

Семин Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 дан кейин Каннаварони истеъфога чиқаришини айтди [3157]

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [2588]

Симеоне Альваресдан қутулишга қарор қилди [2387]

Жаҳонгир Зокиров мағлубият нималигини билмаётган америкалик боксчини муддатидан олдин мағлуб этди [2156]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик