Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

Асрор Алиқулов: «Динамо» Про лигада бежизга етакчи эмас – ўйинчилар савияси ва ўйин томонлама ўтган йилгидан кучлироқ кўринди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 1-тури доирасида Самарқандда ўтган «Динамо» - «Қизилқум» (1:0) ўйинидан кейин навоийликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

«Кубок баҳсларида ёшлар жамоасидан ҳам ўйинчиларни жалб қилгандик. Биринчи бўлимда футболчилар яхши ўйин намойиш этишди, иккинчи бўлимда сусткаштликка йўл қўйдик. «Динамо» гол урди, вазиятлар яратди. Ўйин охирида таркибда ўзгаришлар қилдик, йигитлар яхшироқ ҳаракат қилишди. Ўйин томонлама уларга эътироз йўқ.

«Динамо» Про лигада бежизга етакчи эмас – ўйинчилар савияси жиҳатдан ҳам, ўйин томонлама ҳам Самарқанд жамоаси ўтган йилгидан кучлироқдек кўринди. Жамоа ўйини ҳам мазмунли.

«Қизилқум» 4 кундан кейинги «Сўғдиёна»га қарши ўйинга тайёргарлик кўргандек туюлди? Фикрингиз тўғри, ўйинчилардаги карточкалар масаласи ҳам борлиги сабабли ротация ҳам қила олмаяпмиз. Бу эса натижага ҳам таъсир қилади. Карточкалар сабабли айрим ўйинчилар ўйинни ўтказиб юборди. Асосий эътиборимиз энди Суперлигадаги навбатдаги рақиб - «Сўғдиёна»га қаратилади», - дейди Асрор Алиқулов Самарқанддаги учрашувдан сўнг.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 23:10, 18.04.2023.
Ўқилди: 1244 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.