«Ньюкасл Юнайтед» «Барселона» вингери Усмон Дембелега қизиқиш билдирмоқда.
Инглиз клуби келаси мавсумда Чемпионлар лигасига йўл олса, таркибни жиддий равишда кучайтириш ниятида.
Дембелега ҳужумкор гуруҳни кучайтиришнинг асосий варианти сифатида қаралмоқда. 90min хабарига кўра, яқинда Англияга ташрифи чоғида футболчи «Ньюкасл» вакиллари билан дастлабки алоқани ўрнатган.
25 ёшли Усмон Дембеленинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2024 йилда якунига етади. Каталония клуби футболчининг жароҳатга мойил табиатини инобатга олиб, фойдали таклиф тушган тақдирда футболчи билан хайрлашишга қарши эмас.
Футболчининг ўзи ҳам шартномани узайтириш бўйича «Барселона»дан таклифни кутмаса, бошқа клубга ўтишга тайёр.