Криштиану Роналду “Ан-Наср” сафида қаторасига иккинчи учрашувда гол ура олмади.
Бугун Португалия терма жамоаси ҳужумчиси ҳаракат қилаётган жамоа “Ал-Ҳилол”га имкониятни бой берди (0:2).
Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги икки ўйинида “Ан-Наср” бир очко ишлаб олди, шунингдек улар рақиблари дарвозасига бирорта ҳам гол ура олмади.
Ушбу икки ўйингача Роналду клуб ва Португалия терма жамоаси сафида 4та ўйинда 7та гол урган эди.