Daily Express нашри хабарига кўра, "Челси" шу ой бошида Грэм Поттер истеъфога чиқарилганидан сўнг, дарҳол испаниялик мутахассис Луис Энрикени бош мураббий этиб тайинлашни истамади.
Манбага кўра, Лондон клуби унинг ўрнига Франк Лемпардни вақтинчалик бош мураббий этиб тайинлашга қарор қилган. Аввалроқ, "Челси" раҳбариятининг бу қарори Энрикенинг ҳафсаласи пир қигани хабар қилинганди.
Энрикенинг сўнгги иш жойи 2022 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг тарк этган Испания терма жамоаси бўлиб, испанлар турнирнинг 1/8 финалига чиқишга муваффақ бўлишди. Бундан ташқари, Энрике "Барселона"да ишлаган ва 2015 йилда "кўк-аноррангилар" билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.