"Барселона" - "Эльче" ўйини натижаси бекор қилинмайди.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Ла Лиганинг 27-тури доирасидаги ўйинда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди. "Эльче" Гави ушбу ўйинда иштирок этгани учун натижа бўйича апелляция берганди, чунки клуб "Барселона" ярим ҳимоячиси асосий жамоа билан шартномаси бекор қилингани учун майдонга туша олмаслигига ишонганди.
RFEF (Қироллик Испания футбол федерацияси) мусобақа қўмитаси "оқ-яшиллар"нинг мурожаатини кўриб чиқди ва уни рад этишга қарор қилди. Уларнинг таъкидлашича, Гавининг ўйинларда иштирок этиши федерация регламентига зид эмас, чунки футболчи аллақачон ёшлар жамоаси футболчиси сифатида расман рўйхатдан ўтган ва энди яна шу мақомда ўйнамоқда.