Ваъда бериб ўтганимиздек, кеча бўлиб ўтган Онлайн викторина қўйилган саволларнинг таҳлилини бошлаймиз. Ушбу хабар остида саволлар навбатма-навбат қўйиб борилади ва уларни мухлислар билан муҳокама қиламиз.
Сайт мухлислари билан муҳокамани Онлайн викторина муаллифи Олимхўжа Бўронов "Minister" ники остида олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, муҳокама жараёнида барча мухлислар (Викторинада қатнашган ва қатнашмаган) иштирок этишлари мумкин.
Демак, бошладик.
1-савол. Футболчи ён чизиқдан тўпни қоидага хилоф равишда (масалан, бир қўл билан) ўйинга киритди. Тўп эса рақиб футболчисига тушди ва у гол урди. Ҳакам қандай қарорга келиши лозим?
- Гол инобатга олинади
- Тўпни ён чизиқдан рақиб жамоа ўйинга киритади
- Ўша жамоанинг ўзи тўпни бошқатдан ўйинга киритади
- Ҳужумчи тўпни дарвозага тепган жойдан баҳсли тўп ўйинга киритилади
2-савол. Ўйин пайтида тўп майдонга кирган захира ҳакамига тасодифан тегиб кетди. Ҳакамнинг қарори?
- Ўйин давом эттирилади
- Ўйин тўхтатилади ва баҳсли тўп ўйинга киритилади
- Тўпнинг ҳакамга тегиши ўйиннинг боришига халал бермаган бўлса, ўйин давом эттирилади, акс ҳолда тўхтатилади
- Тўпга сўнгги марта теккан жамоа фойдасига эркин зарба белгиланади
3-савол. Жарима майдончаси ташқарисида стандарт вазиятга амалга оширилмоқда. Ҳимояланаётган жамоа жарима майдончаси ичида жонли девор ўрнатди. Жонли девор ёнига ҳужум қилаётган жамоа футболчиси туриб олди. Жарима тўпини тепиш учун хуштак чалинганидан кейин, аммо ҳали тўпни футболчи тепгунига қадар қуйидаги вазият содир бўлди: жонли деворда турган футболчи ўз ёнида турган рақиб футболчисининг юзига урди, ҳужумчи ҳам унга зарба билан жавоб қайтарди. Бу пайтда эса жарима зарбаси ижро этилди ва у дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Ҳакам ҳар иккала футболчини майдондан четлатганидан сўнг, ўйинни қандай давом эттириши лозим?
- Пенальти белгилайди
- Жарима зарбаси ўз жойидан қайтадан амалга оширилади
- Жарима майдончаси ичида баҳсли тўп ўйинга киритилади
- Дарвоза олдидан эркин зарба белгиланади
4-савол. 11 метрли жарима нуқтаси атрофида ҳужумчи ва дарвозабон тўп учун кураш олиб боришмоқда. Ҳужумчи елкаси билан дарвозабоннинг елкасига туртди. Дарвозабон йиқилиб тушди ва ҳужумчи гол урди. Ҳакамнинг қарори?
- Гол инобатга олинади
- Ҳимояланаётган жамоа фойдасига жарима тўпи белгиланади
- Ҳимояланаётган жамоа фойдасига эркин зарба белгиланади
5-савол. Ҳужум қилаётган жамоа футболчиси тўпга зарба берганидан кейин тўп бўш дарвозага кириб бормоқда. Ҳеч бир футболчи тўпга етиб бора олмайди. Ҳакам эса тўп ҳали дарвоза чизиғини кесиб ўтмасидан аввал гол бўлганлиги ҳақида хуштакни чалди. Бироз эртароқ хуштак чалиб қўйганини билган ҳакам қандай қарор қабул қилиши лозим?
- Голни ҳисобга олади
- Хуштак чалган пайтда тўп қаерда бўлса, ўша жойдан баҳсли тўп ўйинга киритилади
- Дарвозабон майдончаси чизиғидан баҳсли тўп ўйинга киритилади
- Ҳужум қилаётган жамоага майдон марказидан бўш дарвозага тепиш имкони берилади
6-савол. Тўп майдон марказида қоида бўйича тўғри ўйинга киритилди (олдинга йўналтирилди). Аммо шамол таъсирида тўп ортга ҳаракатлана бошлади ва ҳеч кимга тегмасдан тўпни ўйинга киритган жамоас дарвозасига кирди. Ҳакамнинг қарори қандай бўлиши лозим?
- Тўп майдон марказидан қайтадан ўйинга киритилади
- Гол ҳисобга олинади
- Бурчак тўпи белгиланади
- Тўпни марказдан ўйинга киритиш ҳуқуқи рақиб жамоага берилади
7-савол. Бурчак тўпи амалга оширилаётган пайтда ҳимояланаётган жамоа футболчиси сақлаши лозим бўлган масофа (9,15 м) қайси нуқтадан ҳисобланади?
- Бурчак байроқчасидан
- Тўпдан
- Бурчак ёйи чизиғидан
8-савол. Ҳакам қайси вақтдан бошлаб ҳакам ўйинчиларни жазолаш ҳуқуқига эга бўлади?
- Ўйинчилар чигалёзди машқларини бошлагандан кейин
- Жамоалар ва ҳакамлар бараварига майдонга кириб келганидан кейин
- Ўйин бошланганлиги ҳақидаги хуштакни чалгандан кейин
9-савол. Тўп ҳакамга тегиб, ён чизиқдан майдонни тарк этди. Ҳакам ўйинни қай тариқа давом эттиришга кўрсатма беради?
- Тўп ҳакам теккан жойдан баҳсли тўпни ўйинга киритади
- Тўп ҳакамга тегишдан олдин қайси жамоа футболчисига текканинини инобатга олиб, рақиб жамоага аутдан тўпни ўйинга киритади
10-савол. Қуйидаги жавобларда тўп дарвозага киритилса ҳам (ҳеч кимга тегмасдан), инобатга олинмайдиган ҳолатлар кўрсатилган. Уларнинг орасидан нотўғри жавобни белгиланг.
- Ён чизиқдан қўл билан киритилганидан сўнг
- Эркин зарбадан сўнг
- Баҳсли тўпдан сўнг
- Майдон марказидан тўппа-тўғри дарвозага киритилса
11-савол. Дарвоза олдидан эркин зарба амалга ошираётган футболчи тўпни дарвозабонга узатди ва дарвозабон уни жарима майдончаси ичида қўли билан ушлаб олди. Ҳакамнинг қарори?
- Эркин зарба бошқатдан амалга оширилади
- Дарвозабон тўпни қўлга олган жойдан ўша дарвоза томон эркин зарба белгиланади
- Пенальти белгиланади
- Ўйин давом эттирилади