Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Локомотив» «Ассоцияция Кубоги-2012»ни йирик ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Янги 2012-2013 йилги мавсумга темирйўлчилар ҳар қачонгидан жиддий ҳозирлик кўришди. Ахаджон Юсупов бошчилигидаги жамоа бу йил бир неча кучли футзалчилар билан шартнома имзоладилар. 2011-2012 футзал буйича миллий чемпионат тўпурари Артур Юнусов, терма жамоамиз дарвозабони Рустам Умаров, Константин Свиридов, Нодир Элибоев каби кучли мини футбол усталари "Локомотив" сафига келиб қўшилдилар. Бугун Ўзбекистон Спорт Марказида "Ассоцияция Кубоги-2012"га старт берилди.

А гурухида "Локомотив" футзалчилари "Гулистон" футзалчилари билан майдонга тушдилар. Учрашувни кўтаринки руҳда бошлаган футзалчиларимиз Фахриддин Самеговнинг кучли зарбасидан сўнг ҳисобни очдилар. "Гулистон" дарвозабони кўплаб муқаррар голлардан ўз жамоасини биринчи бўлимда қутқарди, лекин иккинчи бўлимда темирйўлчилар чиройли ўйин ва маҳорат эвазига рақиб дарвозасига 6 гол урдилар. Фахриддин Самегов ва Артур Юнусов дубльга эришган бўлсалар, Даврон Чориев, Константин Свиридов ва Хуршид Умаралиевлар биттадан тўп киритдилар. Гулистон жамоаси ҳам учрашувнинг сўнгги секундларида гол киритдилар. Тўп муаллифи Кулиев Жаббор. Шу тариқа Локомотив мини футболчиларининг биринчи учрашуви 7:1 ҳисоби билан якунланди.

"Локомотив" эртага Чирчиқ Максам жамоасига қарши майдонга тушадилар. Учрашув 11:30да бошланади. Барча футзал ишқибозларини ушбу учрашувга таклиф қиламиз.

"Ассоцияция Кубоги-2012"
А гурухи
Локомотив (Тошкент) – Гулистон (Гулистон), 7:1 (1:0)
Голлар: Ф.Самегов (4,24), Артур Юнусов (16,20), Х.Умаралиев (22), К.Свиридов (24), Д.Чориев (25) – Кулиев Жаббор (30).

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 17:28, 25.09.2012.
Ўқилди: 4216 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13603]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6845]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5483]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5147]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3555]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2667]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2084]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2018]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1824]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик